Главная Добавить в избранное Контакты Карта сайта Отправить другу
Версия для слабовидящих
 
Сертификаты:
Фотогалерея:
Подписка на обновления:


Объявление 08.06.2018

Объявление 08.06.2018

 Всем акционерам АО "Нефтгазстройремонт"

 

Объявление!

          1.“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорларининг 2017 йил якуни бўйича йиллик  навбатдаги  умумий йиғилиши  2018 йил 28 июн куни соат 10-00 да Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри Б.Нақшбандий  кўчаси, 160/1 манзилда  жойлашган “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ нинг маъмурий  биносининг  мажлислар  залида  ўтказилади.

2. Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

1.
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
2.
“Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш;
3.
“Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ Кузатув кенгашининг 2017 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
4.
“Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ бошқаруви раисининг 2017 йил якуни бўйича жамиятнинг бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
5.
2017 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ нинг йиллик ҳисоботларини бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.    
6.
2017 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ нинг тафтишчиси   ҳисоботини тасдиқлаш;
7.
2017 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ нинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ташқи аудиторнинг хулосасини тасдиқлаш;
8.
“Нефтгазқурилиштаъмир”АЖнинг 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлар ҳисобини, олган соф фойданинг тақсимлаш ва акциядорларга дивиденд тўлаш тартибларини тасдиклаш;
9.
“Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш;
10.
“Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ нинг ижроия органи аъзоларини сайлаш ва улар билан бир йилга меҳнат шартномасини тузиш тартибини тасдиқлаш;
11.
“Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ нинг тафтишчиси номзодини сайлаш;
12.
“Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ нинг 2018 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилотини сайлаш ва аудиторлик ташкилотининг хизмат ҳақи миқдорини тасдиқлаш;
13.
 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ нинг 2017 йилги   бошқарув   аппарати    харажатларининг   ҳақиқий ижроси ва 2018 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тасдиқлаш.
14.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил   30 июндаги ПҚ-3107-қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда жамиятнинг янги номланишини тасдиқлаш.
15.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини (организационная структура) тасдиқлаш.
16.
Нефтгазқурилиштаъмир" АЖ нинг янги таҳрирдаги Уставини (Низом) тасдиқлаш.
17.
Жамият ижроия органи томонидан ишлаб    чиқилган жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган бизнес-режаси параметрларини тасдиқлаш.
18.
 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ фаолиятининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан   ҳолда, аниқ даврни белгилаб, узоқ ва ўрта муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.
19.
 
 
 
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорларининг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган   даврда, жамият жорий хўжалик фаолияти давомида ўзининг аффилланган шахслари билан тузадиган ёки тузиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш тўғрисидаги қарор қабул қилишни тасдиқлаш.
20.
 
 
Жамият акцияси эгаси ва эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд суммаларини қонунга белгиланган тартибда акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрига (фойдасига ҳисоблаш) қолдиришни тасдиқлаш.

        3. Жамият акциядорларининг 2017 йил якуни бўйича йиллик навбатдаги умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида  акциядорларни  хабардор қилиш учун акциядорларнинг реестри 2018 йил  6  июн куни,  ва умумий йиғилишда қатнашган акциядорларни рўйхатга олиш  учун 2018  йил  22 июн  куни  ёпилади.

        4. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига тайёргарлик кўрилаётган вақтда жамият акцияларининг бир қисмига эга бўлган акциядорларнинг талабига асосан қуйидаги маълумотларни  танишиш учун берилиши таъминланади.

        4.1.Жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг 2017 йил йиллик молиявий хўжалик фаолияти юзасидан текшириб тузган ҳисоботи, 2017 йил якуни бўйича ўтказилган ташқи  аудиторлик ташкилоти хулосаси, ҳамда бошқа қонун билан таъқиқланмаган ҳужжатлар.

         5. Умумий йиғилиш қатнашчилари акциядорлар ўз шахсларини тасдиқловчи ҳужжат яъни паспорт, акциядорларнинг вакили сифатида қатнашадиган иштирокчилар эса акциядор томонидан қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилиб берилган  ишончнома ва шахсини тасдиқловчи паспорт билан рўйхатга олинади.

        6. Умумий йиғилиш қатнашчиларини  рўйхатга олиш 2018 йил 28 июн куни соат 08-30 дан соат 09-50 га қадар  Бухоро шаҳар Б.Нақшбандий кўчаси 160/1 манзилда жойлашган жамият маъмурий  биноси  қабулхонасида  амалга оширилади.

Жамиятнинг расмий электрон почта манзили E-mail: priemnaya@ngsr.uz.
Акциядорларнинг умумий йиғилишига барча акциядорлар юқорида айтиб ўтилган тартибга амал қилган ҳолда қатнашишлари сўралади.

 

Жамият Кузатув кенгаши
«назад