Бош сахифа Танлаганингизни кушиш Алоқалар Сайт харитаси Дустга жунатиш
Паст даражада курувчиларга
 
Сертификатлар:
Суратлар:
Подписка на обновления:


Умумий йиғилиш Протоколи Корпоратив Кодексни қабул қилиш бўйича

Умумий йиғилиш Протоколи Корпоратив Кодексни қабул қилиш бўйича

“Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик   жамияти   акциядорларининг
навбатдан ташқариумумий йиғилиши
2-сонли  БАЁННОМАСИ.
 
Бухоро вилояти Бухоро  шаҳри                                                                                              27 август  2016 йил.
Б.Нақшбандий кўчаси 160/1 уй  соат 10-00
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш
ўтказилган сана: 18.08.2016 йил
Саноқ комиссияси таркиби:
1)Собиров  Ж.А.(саноқ комиссияси раиси).
2)Қўшаев Қ.Ҳ. (аъзоси)
3)Шарипов А.Ҳ.(аъзоси)
Раислик қилувчи:  Д.А.Рахматов
Йиғилиш котиби: Қўшаев Қ.Ҳ.
Қатнашдилар;
  1.“Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК вакили  Д.А.Рахматов (Ўзнефтгазқазибчиқариш АК нинг 09.08.2016       
   йилги 9/АТ-842 ж сонли Ишончномасига асосан) 299540  дона акция  (51%) билан;
  2.Акциядорлар  15 нафар   29104дона акция билан ( 5,01 %)
Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган оддий акциялар сони  580 550 дона.
Жами  йиғилишда  қатнашаётган акциядорлар  сони 16 нафар  328644 донаакция билан.
Умумий  йиғилиш  кворуми56,6 %.
Тарқатилди:  15бюллетень 328644дона овозга,
Топширилди:   15 бюллетень 328644 дона овозга.
 
Кун тартиби, маърузачилар рўйхати ва йиғилиш регламенти:
 
т/р
Умумий йиғилиш кун тартиби:
Маърузачидақиқа;
1.
“Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти  акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
Рахматов Д.А.
5-дақиқа;
2.
“Нефтгазқурилиштаъмир”акциядорлик жамияти  акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини  тасдиқлаш;
Рахматов Д.А.
5-дақиқа;
3.
Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.
Қўшаев Қ.Ҳ.
15-дақиқа;
 
4.
“Нефтгазқурилиштаъмир”акциядорлик жамияти фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
Қўшаев Қ.Ҳ.
10-дақиқа;
5.
Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:
 
 
5.1
Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги  низом (янги таҳрирда);
Ҳотоамов К.Н
5-дақиқа;
5.2
Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
Ҳотоамов К.Н
5-дақиқа;
5.3
Тафтишчи  тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
Ҳотоамов К.Н
5-дақиқа;
5.4
Ижроия органи тўғрисидаги низом  (янги таҳрирда);
Ҳотоамов К.Н
5-дақиқа;
5.5
Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
Ҳотоамов К.Н
5-дақиқа;
5.6
Манфаатлар қарама-қашилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
И.Ҳ.Ахметов
10-дақиқа;
5.7
Ички назорат тўғрисидаги низом;
И.Ҳ.Ахметов
10-дақиқа;
5.8
Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;
И.Ҳ.Ахметов
5-дақиқа;
5.9
Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;
И.Ҳ.Ахметов
5-дақиқа;
6.
 Жамият уставига  киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш.
Ҳотамов К.Н.
15-дақиқа;
 
        Кун тартибидаги 1 масала; “Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти  акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий  йиғилиши  регламентини  тасдиқлаш”;бўйича акциядорлар умумий йиғилиши раиси Рахматов Д.А. умумий йиғилишни очиб,навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламенти билан таништирди ванавбатдан  ташқари  умумий йиғилиш регламенти  бўйича  овоз бериш бюллетенларига тегишлитарзда овоз  беришларини  айтиб  ўтди.
Кун тартибидаги 1 масала  бўйича  умумий  йиғилиш  қарор  қилади:
1).“Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти  акциядорларининг навбатдан ташқари
        умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин.
“Ёқланди”  328644         “Қарши”     йўқ.         “Бетараф”    йўқ.
             Кун тартибидаги 2 масала:“Нефтгазқурилиштаъмир”акциядорлик жамияти  акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши  саноқ  комиссияси  шахсий  таркибини  тасдиқлаш”;масаласида навбатдан умумий йиғилиш раиси Рахматов Д.А. жамият кузатув кенгашининг 22 июл 2016 йилги жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш бўйича ўтказилган мажлис қарорига асосан, Нефтгазқурилиштаъмир”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибига қуйидагилар яъни навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиш саноқ комиссияси раиси Собиров ЖамшидАхтамович, аъзолари Қўшаев Қаҳрамон Ҳасанович ва Шарипов Азамат Ҳалимовичларнинг номзодлари маъқулланиб умумий йиғилиш тасдиғига киритилганлиги тўғрисида тўхталиб, акциядорлардан овозбериш бюллетенларига тегишлитарзда овоз беришлари ҳақида айтиб ўтди.
Кун тартибидаги 2 масала  бўйича  умумий  йиғилиш  қарор  қилади:
              1.“Нефтгазқурилиштаъмир”акциядорлик жамияти  акциядорларининг навбатдан  ташқари  умумий йиғилиши  саноқ  комиссияси  шахсий  таркиби  тасдиқлансин.
“Ёқланди”  328644         “Қарши”     йўқ.         “Бетараф”    йўқ.
Кун тартибидаги 3-масала:“Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш”, масаласида “Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси Қ.Ҳ.Қўшаевнинг ҳисобот маърузаси тингланди.Жумладан маърузачиАкциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси лойиҳасига асосан жамият томонидан жамиятнинг тармоқ хусусиятларини инобатга олган  ҳолда “Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамиятининг “Корпоратив бошқарув кодекси” билан навбатдан ташқари умумий йиғилиш қатнашчиларини тўлиқ таништирди. 
Кодекс Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
ва корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларига асосланган бўлиб, 11 та бобдан иборатлиги тўғрисида тўхталиб,  ҳар бир  боб таҳлил қилиб берилди, жумладан;
1.Умумий  қоидалар.
2.Фаолият  очиқлигини  таъминлаш.
3.Самарали  ички  назорат  механизмларини  жорий  қилиш.
4.Акциядорларнинг  ҳуқуқ  ва  қонуний  манфаатларини  амалга  оширилишини  таъминлаш.
5.Узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ва вазифаларни белгилаш.
6.Ижроия органининг акциядорлар ва инвесторлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигининг механизмларини  жорий  этиш.
7.Манфаатлар  қарама  қаршилиги.
8.Ташкилий  тузилмани  жорий  этиш.
9.Ахборотларни аудит ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида эълон қилиш.
10.Кодек  тавсияларини  жорий  этиш  мониторинги.
                     11. Якуний қоидалар
             Кун тартибидаги 3 масала  “Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш”,бўйича  умумий йиғилиш  қарор  қилади:
                   1.Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув
        тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси         билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси  тавсияларига риоя этиш мажбурияти “Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти томонидан олинсин.
 
“Ёқланди”  328644         “Қарши”     йўқ.         “Бетараф”    йўқ.
   Кун тартибидаги 4 масала; “Нефтгазқурилиштаъмир”акциядорлик жамияти фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини  тасдиқлаш”, масаласида “Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси Қ.Ҳ.Қўшаевнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Жумладан маърузачи  барча акциядорлик жамиятларида Корпоратив бошқарув кодексининг қоидалари ва тамойиллари устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сон қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан йил давомида амалга оширилиши ҳамда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича комплекс таҳлил ва аниқ таклифлар ҳар бир молиявий йил якунлари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари муҳокамасига киритилиши тўғрисида тўхталиб ўтди.
   Кун тартибидаги 4 масала;“Нефтгазқурилиштаъмир”акциядорлик жамияти фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини  тасдиқлаш”, бўйича  умумий  йиғилиш  қарор  қилади:
   1.Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилиш тўғрисида хабар бериш шакли 2-сонли  иловага  мувофиқ  тасдиқлансин.
“Ёқланди”  328644         “Қарши”     йўқ.         “Бетараф”    йўқ.
 
Корпоратив бошқарув кодексига 2-илова
Акциядорлик жамиятлари томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз
фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида
ХАБАР БЕРИШ ШАКЛИ
“Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ шуни маълум қиладики, акциядорлар навбатдан ташқари  умумий йиғилишининг “18” август 2016 йилдаги 4-сонли қарори билан жамият томонидан “01” сентябр  2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг “31” декабр 2015 йилдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига  риоя  қилиш  мажбурияти  қабул  қилинди.
  Кун тартибидаги 5 масала; “Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида” жумладан;
1).Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги  низом (янги таҳрирда);
2).Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
3).Тафтишчи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
4).Ижроия органи тўғрисидаги низом  (янги таҳрирда);
5).Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом (янги таҳрирда); масаласида жамият ҳуқушуноси К.Н.Ҳотамовнинг ҳисобот маърузаси тингланди.
Маърузачи юқорида айтиб ўтилган низомлар яъни жамиятнинг ички ҳужжатларининг ҳаммаси корпоратив бошқарув кодекси ва тамойилларига асосан қайтадан ишлаб чиқилган бўлиб, янги таҳрирдаги низомларнинг матни билан умумий йиғилиш қатнашчиларини таништирди.
Кун тартибидаги 5 масала;“Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”  бўйича акциядорлар умумий йиғилиши қарор қилади.
“Жамиятнинг ички ҳужжатлари (Низом) жумладан 1).Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги  низом (янги таҳрирда);  2).Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
 
3).Тафтишчи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);4).Ижроия органи тўғрисидаги низом  (янги таҳрирда);5).Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом (янги таҳрирда); янги таҳрирлари  тасдиқлансин.
“Ёқланди”  328644         “Қарши”     йўқ.         “Бетараф”    йўқ.
  Кун тартибидаги 5 масаланинг 5.6, 5.7, 5.8, 5,9 ; тартиб рақамларида кўрсатилган “Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида” жумладан; 5.6). Манфаатлар қарама-қашилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;5.7). Ички назорат тўғрисидаги низом;5.8). Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;5.9). Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш масаласида молия бўйича директор И.Ҳ.Ахметовнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Жумладан маърузачи  Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг “31” декабр 2015 йилдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига  риоя  қилиш  мажбурияти  қабул  қилингандан сўнг жамият томонидан юқорида айтиб ўтилган ички ҳужжатлар (Низом) қабул қилиниши ва жамият келгуси ишфаолияти давомида низом талабларига қатъий риоя қилиниши тўғрисида тўхталиб ички ҳужжатлар матни билан умумий йиғилиш қатнашчиларини таништириб тасдиқлаб беришларини сўради.
Кун тартибидаги 5 масаланинг 5.6, 5.7, 5.8, 5,9 ; рақамларида кўрсатилган “Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида” умумий йиғилиш қарор қилади.
                1.“Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида” жумладан; 5.6). Манфаатлар қарама-қашилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;5.7). Ички назорат тўғрисидаги низом;5.8). Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;5.9). Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низомлар тасдиқлансин.
“Ёқланди”  328644         “Қарши”     йўқ.         “Бетараф”    йўқ.
Кун тартибидаги 6 масала;  Жамият уставига  киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш”,масаласида жамият ҳуқушуноси К.Н.Ҳотамовнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Маърузачи  жамият томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбурияти олингандан сўнг жамиятнинг уставини ҳам қайта кўриб чиқиб устав тўлиқ корпоратив бошқарув асослари ва тамойилларига жавоб бериши зарурияти юзага келганлиги сабабли умумий йиғилиш қатнашчиларига жамият уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни билан таништириб жамият уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини тасдиқлаб беришларини сўради.
            Кун тартибидаги 6 масала;  “Жамият уставига  киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш” масаласида умумий йиғилиш қарор қилади.
               1.”Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни тасдиқлансин.
“Ёқланди”  328644         “Қарши”     йўқ.         “Бетараф”    йўқ.
                Изоҳ тариқасида; Жамиятнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини Бухоро шаҳар Ҳокимлиги ҳузуридаги “Тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматини кўрсатиш “Ягона дарча” маркази  томонидан қонунда белгиланган тартиб ва муҳлатда рўйхатга олинишини таъминлаш жамият ижроия органига вазифа қилиб белгилансин.
 
Д.А.Рахматов
      Умумий  йиғилиш  раиси;
______________________
(имзо  ўрни).
Йиғилиш  котиби;  Қўшаев Қ.Ҳ 
( 27.08. 2016 йил).
«back