Бош сахифа Танлаганингизни кушиш Алоқалар Сайт харитаси Дустга жунатиш
Паст даражада курувчиларга
 
Сертификатлар:
Суратлар:
Подписка на обновления:


Барча манфаатдор чет эл инвесторларига

Барча манфаатдор чет эл инвесторларига

“Neftgazqurilishta`mir” акциядорлик жамиятига чет эл инвесторлари ва менеджерларини кенг жалб қилиш, уларнинг корпоратив бошқарувда,ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантириш, сифатли ва рақобатбардош қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича хизматларни ташкиллаштириш ҳамда уни ташқи бозорларга олиб чиқишдафаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, акциядорлик жамияти Сизга жамият устав капиталининг 12,34% улушини сотиб олишни таклиф қилади.
Акциядорлик жамиятининг асосий фаолият тури бўлиб, нефт ва газ конларини ўзлаштириш,  магистрал нефт ва газ қувурлари, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини бунёд этиш ва  мукаммал таъмирлаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини ҳисобланади.
Акциядорлик жамиятининг асосий буюртмачилари “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК, “Муборакнефтгаз” МЧЖ, “Газлинефтгазқазибчиқариш” МЧЖ, “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, “Шўртаннефтгаз” МЧЖ каби йирик нефт ва газ қазиб олувчи ташкилотлар ҳисобланади.
2015 йилда акциядорлик жамиятининг йиллик товар айланмаси 36 566 240 АҚШ долларини, шу жумладан соф фойда 1 035 000 АҚШ долларини ташкил қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги №ПП-2454 –сонли Фармонининг 5-бандига асосан чет эл инвесторлари 2020 йил 1 январга қадар акциядорлик жамиятларидаги ўзларига тегишли акцияларга ҳисобланган дивидент шаклидаги даромадларидан солиқ тўлашдан озод этилганликларини маълум қиламиз.
Биз Тошкент шаҳрида ушбу масалада мулоқот олиб бориш ва таклифимизни тўлиқ тақдимот этишни (жамият инфраструктураси билан таништириш ҳамда унинг имкониятларини намойиш этиш) таклиф қиламиз.
Биз Ўзбекистон Республикасининг динамик ва жадал ривожланаётган бозорида Сиз учун юксалишнинг янги нуқталарини очишига ишончимиз комил бўлган узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга умид боғлаймиз
 
 
«back