Бош сахифа Танлаганингизни кушиш Алоқалар Сайт харитаси Дустга жунатиш
Паст даражада курувчиларга
 
Сертификатлар:
Суратлар:
Подписка на обновления:


Ижтимоий маъсулият
«Нефтгазкурилиштаъмир»      акционерлик    жамиятида
мехнат   мухофазаси .
 
 «Нефтгазкурилиштаъмир»      акционерлик    жамиятида   мехнатни   мухофаза   килиш   ва техника   хавфсизлигини   бошкарув   жараёнида  жамият рахбарияти ва  бошкарувининг асосий эътибори жамоа билан    келишилган   холда   ишчи-ходимлар  учун  хавфсиз   ва   юкори  ташкилий  мехнат шароитлари  яратишга      каратилган.
Ана  шу  саъй-харакатлар  туфайли  мехнатни мухофаза килиш тизими  талаб  даражасида йулга куйилган булиб, юкори малакали мутахассислар томонидан  олиб борилаётган  ушбу тизимдаги ишлар куп маротаба юкори ташкилот рахбарлари томонидан  рагбатлантирилиб келинмокда.
 Узбекистон Республикаси мехнатни мухофаза килиш конунчилиги ва  «Узнефтгазказибчикариш» АК нинг рахбарий хужжатларига асосланган холда  жамият бошкаруви хар йили  мехнатни мухофаза килиш учун   ишлаб чикариш  харажатларидан 0,5%  дан 2  %гача   мехнатни мухофаза килиш жамгармасига маблаг ажратади . Шу жамгарма  маблаги ёрдамида жамият ишчилари  белгиланган меъёрларга асосан   шахсий химоя ва дори-дармон  воситалари, зарарли мехнат шароитларида ишлаётган  ишчилар  сут махсулотлари  билан таъминланмокда ва  хар бир ишлаб чикариш объектида мехнатни мухофаза килиш бурчаги ташкил этилиб келинмокда, шунингдек, хар бир ишлаб чикариш объекти барча хавфсизлик жараёнларини назорат килишга оид хужжатлар билан таъминланган. Мехнатни мухофаза килиш тизимини яхшилаш ишларида фаол иштирок этган ишчилар   ички буйрук асосида  хар  ой  рагбатлантириляпти.
Шунингдек, хар йили бизнинг  ишлаб чикариш объектларимиз, цехларимиз, базаларимиз, биноларимиз    бирламчи  ёнгин хавфсизлиги  воситалари билан   таъминланади.
 Жамиятимиз  ишлаб  чикариш  самарадорлигини  ошириш  максадида  2007 йилда            «DQS» аккредитацияланган  компания  томонидан  ISO-9001  менежмент  тизими  ва           OHSAS-18001  согликни  саклаш  ва  мехнат   хавфсизлигини  таъминлаш тизимлари  жорий этилди. 
2014 йилда  «Нефтгазмеъёр» МЧЖ    ваколатли ташкилоти кумагида  жамият иш уринлари  аттестациядан утказилди  хамда  хар  йили  ушбу  ташкилот   томонидан  мехнат шароитлари паспортлаштирилиб келиняпти.
Жамият ва корхоналар рахбарлари кумагида    ишлаб чикариш ишлари хавфсизлик жараёни  талаб даражасида йулга куйилганлиги боис  бахтсиз ходисалар руй бериш эхтимоли  минимум  даражадан   умуман руй бермаслик даражасини ташкил  этмокда.