“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ кузатув кенгаши 2021 йил 30 июн куни соат 10-00 да “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг Бухоро шаҳри Б.Нақшбандий кўчаси 160/1-уйда жойлашган маъмурий биносида жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 30 июн соат 08-30 да бошланади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2021 йил 24 июн санасига шакллантирилади.
Йиғилиш кун тартиби:
Т/Р Умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар номланиши
1 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорлари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
2 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорлари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш;
3 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув Кенгашининг 2020 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
4 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ бошқарув раисининг 2020 йил якуни бўйича жамиятнинг бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
5 2020 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг йиллик молиявий ҳисоботларини (баланс ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот) тасдиқлаш;
6 2020 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ тафтишчисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
7 2020 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ ташқи аудиторининг ҳисоботини тасдиқлаш;
8 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2020 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятидан олинган соф фойда тақсимоти тартибини тасдиқлаш;
9 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг Кузатув кенгаши томонидан 2020 йил 30 ноябрдаги мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланган 2021 йилги бизнес-режасини тасдиқлаш;
10 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув кенгаши шахсий таркибига янги номзодларни сайлаш ва жамият кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланишини тасдиқлаш;
11 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ тафтишчиси лавозимига янги номзодни сайлаш;
12 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилотини сайлаш ва аудиторлик ташкилоти учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш масаласини тасдиқлаш;
13 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2020 йилги бошқарув аппарати харажатлари сметасининг ижроси ва 2021 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тасдиқлаш;
14 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ ижроия органи аъзоларини сайлаш (қайта сайлаш) ва улар билан бир йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш масаласини тасдиқлаш;
15 Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
16 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ аффилланган шахсларини белгилаш ва жамият акциядорларининг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жамият кундалик хўжалик фаолияти жараёнида аффилланган шахс билан тузиши мумкин бўлган битимларини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилишни тасдиқлаш;
17 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 266-сонли қарорида кўрсатилган масала яъни, Давлат активларини бошқариш агентлтгига давлат мулки сифатида жамиятга қарашли Бухоро вилояти Бухоро тумани “Қўчқўмар” МФЙ Сафкарда қишлоғида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино, Қашқадарё вилояти Муборак тумани “Кончилар” МФЙ Саноат зонасида жойлашган “5-сон қурилиши-монтаж бошкармаси” УКнинг бўш биноси ва Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Қоракўл” МФЙда жойлашган “5-сон қурилиши-монтаж бошкармаси” УКнинг қурилиш участкаси маъмурий ва ёрдамчи биноларини баланс қийматида ўтказилиб ва кейинчалик оммавий савдолари орқали сотилишини белгиланган масаласи тўғрисида қарор қабул қилишни тасдиқлаш;
18 Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд суммаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолдириш масаласини тасдиқлаш;
19 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомини тасдиклаш.
20 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ қарашли “Жуйзар соғломлаштириш маскани” унитар корхонаси бино-иншоотлари ва ер майдонини келишилган маблагга сотиш масаласини тасдиқлаш.
Умумий йиғилишга доир материаллар билан “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг Бухоро шаҳри Б.Нақшбандий кўчаси 160/1-уйда жойлашган маъмурий биносида танишиш мумкин.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи хужжат, вакиллар эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан катнашишлари шарт.
Жамият расмий веб сайти: www.ngsr.uz , жамият электрон манзили: priemnaya@ngsr.uz, телефон: 65-2232071.
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув кенгаши
«back