Эълон
Эълон
“Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти барча акциядорларига.
Эълон.
“Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти бошқаруви Сиз жамият акциядорлари реестрида жамият акциядори сифатида рўйхатда турганлигингизни маълум қилиб, жамият томонидан акциялар чиқарилган ва жойлаштирилган вақтда сизнинг шахсингизни тасдиқловчи фуқаролик паспортингизнинг эски намунаси маълумотлари акциядорлар реестрига киритилган бўлиб, ҳозирги кунда паспортлар янги намунадаги паспортларга алмаштирилганлиги сабабли, сиздан янги намунадаги паспортингизни рўйхатда турган манзил (Прописка) билан биргаликда ксеро-нусхасини олиб, ундан ташқари, 2014 йил 6 майдаги (ЎРҚ)-370-сон “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Қонунининг 62 моддасида;
-Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга 1).Жамиятнинг расмий веб- сайтида, 2).Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек, акциядорларга электрон почта орқали юборилади деб белгилаб қўйилганлигини инобатга олиб сиздан ўз шахсий электрон почтангиз, агар очилмаган бўлса зудлик билан электрон почта очиб номланиши тўғрисидаюқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар билан биргаликда жамият расмий электрон почтасига (priemnaya @ngsr.uz) га ёки почта орқали қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади. Ўзбекистон Республикаси Бухоро шаҳри Б.Нақшбандий кўчаси 160/1 уй. Почта индекси; 200107. (тел; 03652232071, факс 03652231708).
Жамият томонидан 01.01.2006 йилдан 31.12.2013 йилга қадар акциядорларнинг акцияларига акциядорланинг умумий йиғилиши қарорига асосан тегишлилиги бўйича ҳисобланган дивиденд суммаларини Бухоро вилоят Халқ банки бошқармасининг 5 рақамли хазинасидан , 2014 йилнинг якуни бўйича ҳисобланган дивиденд суммаларини Когон шаҳар халқ банки бўлимидан 2015 йилнинг якуни бўйича ҳисобланган дивиденд суммаларини Бухоро шаҳар Б.Нақшбандий кўчаси 160/1 манзилда жойлашган акциядорлик жамияти бухгалтериясига ўзларини шахсларини тасдиқловчи фуқаролик паспортлари орқали талаб қилиб олишлари сўралади.
Жамият маъмурияти:
А.С.Ражабов
_________________
Жамият бошқаруви раиси в.б.